Риштон ва бошка кулолчилик марказлари усталарининг сополли буюмлари халкаро кургазмаларда куп маротаба мукофотларга сазовар булган. Коллекциямиз Узбекистоннинг куп асрлик маданияти тарихига кизикувчи этнограф ва санъатшунослар, тарихчи ва музей ходимлари, халк санъатининг барча хакикий кадрловчи ва ишкибозларининг диккат-эътиборини жалб этганча, чет эллик сайёхларнинг энг мухим ва марокли томоша объектига айланди.

Тарих сахифалари

Музей тарихи 1927 йилдан, Тошкентда «Узбекистон халк усталарининг сара асарлари кургазмаси» ташкил этилгандан бошланади. Кейинчалик мазкур кургазма «Узбекистон халк хужалиги кургазмаси» номи остида доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилган. Кулда тикилган кашталар, дуппилар, заргарлик буюмлари сингари амалий-безак санъатининг бошка дурдоналари йилдан-йилга музей экспонатлари сифатида йигила бошлаган. Шу асосда, 1937 йил 7 июлда «Хунармадчилик музейи» очилди. Унинг биринчи директори рассом В.Развaдовский булган. У турли даврларда Москва ва Санкт-Петербургнинг Шарк маданияти ва этнографияси музейи, Куроллар палатаси музейи сингарилар фондини тулдирган. 1960 йилдан музей номи «Амалий санъатнинг доимий фаолиятдаги кургазмаси» тарзида узгартирилди. 1997 йилдан музей Узбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига утказилди ва «Узбекистон амалий санъат музейи»и номини олди.

Музей биноси

1938 йилдан музей, кейинчалик «Половцев уйи» деб номланган XIX аср меъморий ёдгорлигида жойлаштирилди. 1970 йилда курилган бу уй 1896 – 1904 йилларда Тошкент ва Фаргоналик кулоллар, ёгоч ва ганч уймакорлари томонидан бадиий безаклар берилиб, кайта таъмирланди. Таъмир ишларида тошкентлик усталар Шералихужа Хасанов, Арслонкул Назаров, Тошпулат Арслонколов, Олимжон Косимжонов, куконлик уста Норкузи Нурматов, риштонлик уста Абдулло ва маргилонлик уста Умурзок Ахмедов иштирок этишди. Бадиий безак бериш ишларига кейинчалик этнограф олим, профессор ва академик сифатида танилган М.С Андреев рахбарлик килди.

Музей биноси узида юксак меъморий безак санъатининг ажойиб намунасини намойиш этади. Унинг марказий зали бирмунча хашаматли безатилган. Ёгоч ва ганч уймакорлиги ва накшинкорлиги, интерьери ва бинонинг олд кисмидаги сирланган терракотали тоштахталарда ишланган мозаикали намоёнлар узининг ёркин ранглари билан бутун бино композициясига уйгунлашиб, узига хос меъморий шаклни янада ястаниб туришига имконият яратади.

1970 йилда музейнинг экспозициялар майдонини кенгайтириш максадида эски бино ховлиси айланасига янги иморатлар билан тулдирилди. Узбекистон Республикаси мустакиллиги йилларида хам музей биносини безаш ишлари давом эттирилди. 2002 йилда Япония хукумати беминнат ёрдам тарикасида экспонатларни саклашга мулжалланган (витриналар) ва аудио-кузатув жихоз (монитор)ларини музейга хадя этди. 2009 йил охирларида миллий матолар, сопол буюмлари, ёгоч уймакорлиги ва ганч уймакорлигининг машхур усталари Махмуд Усмонов, Тошпулат Арслонкулов (Тошкент), Ота Полвонов (Хива), кулол Хамробиби Рахимова (Бухоро вилояти, Уба кишлоги)нинг график портретлари билан жихозланган - «Узбекистон амалий санъат манбалари» иккита экспозиция зали очилди.

2010 йилда музейнинг фаввора ва рокарили ичкари ховлисида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, безакли сопол гулдонлар ва кадимий услубда ишланган тунги ёриткичлар урнатилди. Шунингдек, кукаламлаштириш максадида нозик майсали чимлар ёткизилди ва нафис гуллар экилиб, музей биносига уйгунлаштирилган манзарали композицияга эришилди. Музейнинг ховлига чикувчи П-шаклидаги биносини шакллантирувчи ичма-ич заллардан чикиш ва кириш кайта таъмирланди. Эндиликда музей заллари сулолавий ганч-уймакор усталарнинг 6-авлодига мансуб усталар Жамшид Гоипов ва Талъат Тургунов томонидан бажарилган уйма накшли эшиклар ва атрофи айланасига ганч уймакорлиги накшлари туширилган учли пештокли композициялар билан безатилди. Музей фонди халк усталари асарларини йигиш ва кулга киритиш, бадиий хунармандлар ва корхоналар махсулотларининг сара намуналари билан тулдирилади, шунингдек, бошка музейлар билан экспонатларни узаро алмаштириш йулга куйилган. Музейда: маъмурий, жамгармалар, экскурция ва халк амалий-безак санъати тарихини урганиш билан шугулланувчи 10 дан ортик илмий ходимлар мавжуд булган илмий-тадкикот булимлари иш олиб боради

Музей директори лавозимида турли йилларда: А.И.Сидоренко (1965 – 1970), С.М.Абдураззокова (1970 – 1978 ва 1982 – 1986), Г.И.Скоробогатов (1979 – 1982), Ш.Г.Ганиева (1986 – 1988), И.Тухтахужаева (1988), М.С.Расулов (1990 – 1992), Г.Н.Насриддинова (1992 – 1994), Г.М.Читкаускене (1994 – 1998), Т.Д.Дустоев (1998 – 2008), Ю.Ёрмухаммедова (2008 - 2009), 2009 йилдан хозирги кунгача Н.Н.Толипова ишламокда.

Толипова Наргиза Неъматовна - Узбекистон амалий санъат музейи директори (12.10.2009 йилдан хозир вактгача)

Александр Александрович Половцев - 1938 йилдан бошлаб музей «Половцев уйи» сифатида маълум булган, XIX аср охирига мансуб меъморий ёдгорликда жойлашган.

1 2

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар