Музейда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами нишонланди

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ва 250 сонли мактабгача таълим муассаси билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган маданий маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирни Музей директори Мирзорахимов Аббосжон Шодмонович очиб берди. Табрик сўзида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” оммавий сайл сифатида кенг нишонланаётганлиги, ушбу сана муносабати билан барча маданият муассасалари, музейлар ва истироҳат боғларида болажонлар учун маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари, имконияти чекланган болажонлар учун эса мурувват, ҳайрия тадбирлари ўтказилаётганлигини, шунингдек Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан болажонлар учун қатор шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади. 


Табрик сўзларидан сўнг, болалар учун музей бўйлаб экскурсиялар, маҳорат дарслари ўтказилди.

Тадбир якунида болалар учун музей раҳбарияти томонидан совғалар тарқатилди.

Орқага