«Риштон сополларида акс этган бахор»

- Амалий санъат музейида 2012 йил 20 мартида очилган бахорги байрам Наврузга багишланган кургазма шундай номланади. Экспозицияда ХХ асрга хос булган, турли музей фондларидан келтирилган Риштон сопол буюмлари намойиш этилган.

Кулолчилик санъатининг томирлари узок утмишга бориб уланади. Археологлар томонидан топилган илк сопол буюмлари неолит даврига мансуб. Бир канча минг йиллар мобайнида сопол буюмларнинг шакли, ранглар муносабати ва накшлари, вазифалари узгариб борган. Лекин улардан вазифавий ва эстетик жихатдан мухимроклари халк хотирасида сакланиб колган ва анъанавий булиб келмокда.

Уларнинг махорати ва малакаси авлодддан-авлодга, отадан угилга утиб, асосан, эркаклар томонидан давом эттирилган.

Мазкур хунармандчилик махаллий бадиий мактабларининг шаклланишига асос булган асосий кулолчилик мактаблари аник белгилаб берилган. Булар – Фаргона водийсидаги Риштон ва Гурумсарой, Шахрисабз, Гиждувон, Ургут, Хоразм, Самарканд, Тошкент марказлари.

Фаргона водийси Республикамизнинг доимий ям-яшил булиб турган богидир. Фаргонадан Куконга борадиган йул якинида Риштон жойлашган. Риштонда сополсозлик 500 йилдан бери мавжуд. Унинг ривожланишига бу шахарча сопол буюмлари учун жуда кул келадиган кизил лойли ерга якин ва табиий буёкларнинг бисёрлиги имкон яратган. Кум-кук осмон ва ям-яшил боглар кулол-усталарга илхом багишлаб, таассуротларини Риштон сопол буюмларида ифода эттиришга ундаган. Ок фонда ишланган накш рангларининг феруза-хаворанг гаммаси водийнинг ажойиб табиатини акс эттиради. Буюмлар накши рангининг совукрок олиниши бир вактнинг узида ёшги иссик хароратда рохат багишлайди. Риштонлик усталар мумтоз куринишдаги гулдон, лаган, шокоса, чоркулок, тогора сингари миллий идишларнинг турли шаклларини яратадилар. Усимликсимон накшлар кадимий накш унсурлари кумгон (мехмондустлик рамзи), пичок (ёмон куздан асрайди), чигир (табиатда сувнинг айланиши) сингарилар билан уйгунлаштирилади.

Кичик хажмдаги сопол буюмчаларни ясаш халк кулолчилигининг узига хос сохаси хисобланади. Кичик хуштаклар узида афсонавий хайвонлар ва кушлар, одамлар киёфалари ва маиший сахналарни намоён этади. Узбек халк уйинчоклари-хуштаклар тарихи асрлар каърига бориб такалади. Кадимда халк усталари лойдан хайвонларнинг бежирим киёфаларини ясаганлар, унчалик баланд булмаган хароратда пиширганлар ва лойли буёкларда буяганлар.

Одатга кура, 21 март – Навруз кунида болаларга уйинчок-хуштаклар совга килинган. Бунинг маъноси, болалар хуштакни чалиб шамолни чакирсинлар ва шамол булутларни олиб келиб ёмгир ёгдирсин, бу ёмгирдан эса хосил мул, турмуш фаровон булсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар