Уз АСМ га МДХ Ижроия Кумитаси раиси ташриф буюрди

2012 йил 18 феврал ойида Узбекистон Давлат Амалий санъат музейига Ижроия Кумитаси раиси, МДХ Ижроия котиби С.Лебедев ва Ижроия Кумитаси раиси – Ижроия котиби аппарати рахбари С.Бурутин ташриф буюришди. Улар «Билимли ва маънавияти ривожланган ёшларни етиштириш – мамлакатни баркарор юксалиши ва замонавийлаштиришнинг мухим шарт-шароитидир» мавзуси остида утказилган Халкаро анжуманида иштирок этиш учун Тошкентга келишган.

МДХ Ижроия Кумитаси делегацияси рахбари уз таассуротларини фикр-мулохазалар китобида ёзиб колдирди, жумладан:

«Музей экспозициясида намойиш этилган Узбекистон амалий санъати усталарининг кулда яратилган буюмларини завк ва марок билан томоша килдим. Узбек усталарининг мукаммал истедодларига яна бир маротаба ишонч хосил килдим. Бундай истеъдоларни купайиши ва уларга эхтиётли булишни, усталар ва Узбекистон халкининг шухрати ошишини чин калбдан тилайман!».

С.Лебедев амалий санъатнинг замонавий усталарининг ажойиб асарлари сакланаётган музейнинг охирги залида булганида, уларни уз кузи билан куриб туриб, Узбекистонда анъаналарни давомийлиги ва улар авлоддан-авлодга эхтиёткорлик билан берилиши, хамда мамлакат рахбариятининг халк хунармандчилигини кайта шакллантиришга жиддий эътибор берилаётганлиги ишонч хосил килганлигини таъкидлаб утди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар