«Кашта тикдим, ипаклари тиллодан»

- 2012 йил 15 февраль ойида, Узбекистон Амалий санъат музейида «Мустахкам оила йили»га багишлаб юкоридаги мавзуда кургазма булиб утди.

Кургазманинг очилиш маросимида Узбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири Турсунали Кузиев, Украина Миллий академияси президенти Андрей Чебикин ва

Корея Республикаси делегацияси рахбари DAEGU HAANY университета президенти, профессор Lee Joon Koo, шунингдек, мазкур Олий укув юрти Department of Safety and Environmental Prevention департаменти профессори Seok Wan Kim мехмонларга узларининг илик сузларини айтишди.

Cузга чикканлар, жумладан, бухоролик машхур сулолавий зардуз усталарнинг учинчи авлоди Махфуза Салимованинг экспозициялардан бирида намойиш этилган зардузлик санъати намуналарининг мухим ахамиятини хам таъкидлаб утишди. Зардузнинг ижоди купкиррали, у нафакат пешанабанд, зардузи дуппи, балки турли хажмдаги безакли деворий намоёнлар, кичик каштачилик буюмлари, зардузи ёстик жилдлар ва елпигичларни хам дид ва кунт билан тикади.

Шу муносабат билан боглик равишда таъкидлаб утиладики, мазкур санъат тури канчалик ажойиб булиши билан бирга у кадимий манбалар билан узлуксиз алокадор. Мисол учун кадимшунослик материаллари заргарлик санъати Узбекистон худудида эрамизнинг биринчи асрларида хам ривожланганлигидан далолат беради. XVIII – XIX асрларда санъатнинг бу тури факат Бухорода Амир саройи кошида мавжуд булган ва улар факат амир-амалдорлар ва бадавлат одамларга хизмат килган. У пайтларда зардузлик билан факат эркаклар шугулланишган. Бирок хозирги кунда бу санъат билан, асосан, аёллар шугулланишади. Кадимдан заргарлик буюмлари тилла ёки кумуш иплар билан тикилган ва улар жуда куркам, бой куринишга эга булган. Зардузлик кийимлари учун, асосан, бахмал матосидан фойдаланишган ва у кийимга куркамлик бахш этган. 40га якин заргарлик чоклари булиб улар кадим замонлардан мавжуд. Кейинчалик купчилик заргарлик чоклари йуколиб кетган, лекин янгилари кашф этилган. Мазкур кургазмада Махфуза Салимова иштирокчиларни узининг оила аъзолари билан таништирди. Оилада зардузлик санъати сирлари авлоддан-авлодга жуда эхтиёткорлик билан берилган. Унинг бувиси Курбоной ая ва онаси Малика бувилар бутун умр заргарлик билан шугулланишган. Уларнинг сабр-каноатлари, сехрли куллари билан заргарлик санъатининг ноёб намуналари, фахрий буюмлари яратилиб келинмокда. Бу ишга мухаббат Махфуза Салимовада у Бухоро Заргарлик фабрикасида ишлаб юрган кезларида уйгонган. Унинг биринчи мустакил иши «садбарг» мавзусидаги композиция туширилган дуппидир. Отаси ва узтози Нурмухаммад Султоновдан урганган заргарлик сир-асрорларини Махфуза бугунги кунда уз фарзандларига ва шогирдларига ургатмокда.

Мохир заргар АКШ, Швеция, Япония, Хитой, Англияда булиб утадиган амалий санъат савдо-кургазмаларида доимий катнашиб келади. Махфуза Салимова «Ташаббус – 2003» Президент совринининг «Энг яхши ишбиланмон аёл» номинацияси лауреати. Заргар ва унинг шогирдлари томонидан бажарилган заргарлик буюмлари музей ва шахсий коллекциялардан юксак урин олиб келмокда.

Музей худудида, кириш кисми музей ховлисига караган тарзда курилган учта бадиий буюмлар дукони жойлашган. Уларда Урта Осиё худудида кулда бажарилган амалий-безак санъати ва хунармандчилик буюмларининг куп турлари мавжуд.

Булар орасида тасвирий санъат асарлари, чинни буюмлар, гиламлар, каштачилик буюмлари (сузана, ойна-халта, зардевор, каштали кийимлар ва бошкалар), миллий матолар, эсдалик совга буюмлари, кандакорлик ва локли миниатюра намуналари мавжуд. Шунинг билан биргаликда исталган турдаги амалий санъат буюмларига буюртмалар бериш имконияти бор. Буюмларни харид килиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар