Музейда утказилган учрашувлар

Узбекистон амалий санъат музейида «Хар бир болага – эътибор ва гамхурлик» хафталиги доирасида болаларнинг машхур рассомлар билан учрашуви утказилди.

Улгайиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, соглом ва хар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш Президент Ислом Каримов рахбарлигида олиб борилаётган давлат сиёсатининг устивор йуналишидир.

Бу жараёнда йигит ва кизларнинг миллий ва жахон санъати дурдоналари билан якиндан таништириш, бадиий дидларини шакллантириш ва дунёкарашларини кенгайтириш сингари кенгкуламли ишлар амалга оширилмокда.

Музейларда мастер-класс амалий машгулотлари, давра сухбатларини утказиш иштирокчиларнинг улкамиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой мероси, миллий санъат ва маданиятга кизикишини янада орттиради

Етти мингдан ортик ажойиб экспонатлар тупланган музейда машхур уста ва хунармандлар билан амалий-укув машгулотлари утказиш, амалий санъатнинг гиламчилик, мусика асбобларини тайёрлаш, каштачилик ва уймакорлик сингари турлари буйича кургазмалар ташкил этиш эзгу анъанага айланди.

Навбатдаги учрашув доирасида Халкаро болаларни химоя килиш куни муносабати билан болалар чизган суратлар кургазмаси ва бадиий жамоалар иштирокида концерт булиб утди. Болаларга байрам совгалари улашилди.

Уза, Назокат Усмонова

Манба : http :// uza . uz / ru / society /19477/ , 01.06.2012



    

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар