Бактриянинг узи учар гиламчаси изидан

Узбекистон Амалий санъат музейида TERRA – TERMEZ интернет-уюшмаси оркали узини фаол маълум килаётган Узбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан олимлар, мутахассислар, журналистлар иштирокида, «Узбекистон маданияти ва санъати» мавзусида ташкил этилган туркум илмий анжуманнинг очилиш маросимида дастлаб чанковузнинг майин садоси жаранглади.

Утган якшанбада, музейнинг энг хашаматли ва гузал безатилган бош залида дастлабки анжуман утказилди. Давра сухбатининг мавзуси «Бактрия гиламлари: афсона ва хакикат» тарзида жуда бежирим номланди. Мазкур сохада йирик мутахассис, санъатшунослик доктори Элмира Гул йигилганларга кадим даврнинг ута ажиб тарихий сахифалари булмиш гиламчилик санъатининг Осиё худудида, жумладан, бизнинг улкамизда вужудга келиши ва таркалиши тугрисида гапириб берди. Буларнинг барчасини нафакат эшитиш балки Бактрия гиламлари кенг таркалган жойларда суратга олинган фототасвирларни экранда куриш хам мумкин. Улар Монголия (Ноин-Ула) худудида кучманчи аслзода кабридан ва КХРнинг Уйгур автоном туманидаги Синцзян ва бошка худудлардан топилган. Худди мана шу топилмалар семенарнинг «Бактриянинг узи учар гиламчаси изидан» номланишига асос булди. Мутахассис маърузасида ва унинг мухокамасида булар кандай гиламлар булган, уларни ким ишлаб чикарган, кандай урф-одат ва анъаналар бу гиламлар билан боглик, шунингдек, унда ишлатилган накшлар ва ранглар кадимий Бактрияда яшовчи халкларга маданий-тарихий жихатдан кандай алокадорлиги тугрисида гапириб утилди.

Мазкур давра анжуманида Бухоро, Сурхондарё гиламлари, Узбекистон ва Жанубий Корея уртасидаги маданий алокалар хакидаги фикрлар алохида урин эгаллади.

Охирги 10 йиллар давомида олиб борилган кадимшунослик казилма ишлари туфайли мамлакатимизда ажойиб ёдгорликлар топилди ва мамлакатимизнинг антик давр худуди гиламчилигининг мухим марказларидан бири булганлиги уз тасдигини топди. Эндиликда, бу маълумотларга таянган холда, биз Узбекистон кадимдан узининг тукимачилиги – гилам ва матолари, каштачилиги ва матога гул босиш санъати билан маълум ва машхур булган деб асосли айтишимиз мумкин. Гиламлар халкимизнинг кундалик хаёти ва маросим амалиётининг ажралмас ва мухим кисми булган. Бажариш махорати, тукималарнинг мустахкамлиги ва ёркин бадиий сифати, мураккаб уйгунликдаги ранглари жуда баланд бахоланган. Гиламлар табиий буёклар ишлатилганлиги сабабдан хам кадрланган. Бир маърузада - гиламчилик анъаналарини кайта шакллантиришни фаоллаштириш мазкур соха билан боглик амалий муаммоларни хал этиш максадида Узбекистон гиламларини ишлаб чикаришчилар уюшмасини ташкил этиш таклиф этилди. Шунингдек, «Бухоро галамлари» атамаси жахон брендларидан бирига айланганлиги белгилаб берилди. Анжуман доирасида «Узбекистон гиламчилик санъати» (Амалий санъат музейи коллекциясидан) кургазмаси очилди ва гиламчилик санъати сир-асрорларидан вокиф булишни истовчилар учун амалий-укув машгулотлари ташкил этилди.

 

Б.БАБАЕВ Узбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: http://mcs.uz/ministry/press/pressculture/culturenews/591-po-sledam-baktriyskogo-kovra-samoleta.html , 28.05.2012; http://www.kultura.uz/component/content/article/29-news/2242-2012-05-28-04-50-03.html , 28.05.2012.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар