Уз АСМ директорига топширилган мукофотлар

2012 йилнинг 18 май ойида Халкаро музейлар кунининг 35 йиллиги муносабати билан уюштирилган байрам тантанасида Узбекистон Амалий санъат музейи директори Наргиза Толиповага «Музейлар – халк тарихи оинаси» курик-танлови совриндорларидан бири сифатида димпом ва эсдалик совга топширилди.

- … мамлакатимизда музей ишларини юксалтиришга куган хиссаси, Узбекистоннинг маданият ва санъат сохасидаги ютуклари билан якиндан танишгани, миллий маданий меросга эхтиёткорона муносабатда булгани ва уни ёш авлод орасида кенг таргиб килгани учун.

Такдирлаш маросими Олий Мажлис олдида жойлашган Узбекистон "Маданият ва санъат кургазмаси" залида булиб утди.

Мукофотланганлар орасида нафакат Узбекистон ва бошка мамлакатлар музей мутахассислари, балки Халкаро ташкилотлар раислари хам булишди.

Узбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фонд Форум, Узбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси, Узбекистон Республикаси фанлар академияси "Узбекмузей" Республика фонди тантанали маросим ташкилотчилари булишди.

Халкаро музейлар куни бугунги кунда жуда катта контитентда, дунёнинг юздан ортик мамлакатларида нишонланади.

Хар йили ИКОМ маслахат берувчи кумитаси музейларга турли мавзулар таклиф этади. Буни эса музейлар узларидан келиб чикиб амалга оширишлари мумкин, бирок уларнинг жамиятга таъсири имкониятини ошириш бир зайлда бормокда.

2012 йилда «Музейлар, узгариб бораётган оламда. Янги даъват, янги илхом» мавзуси таклиф этилган эди.

Бугунги кунда хаёт хар качонгидан хам жадал узгариб бормокда. Янги технологиялар янгича гояларни вужудга келтирмокда, борган сайин бекарорлашиб бораётган иклим хакидаги маълумот, янгиликлар купайиб бормокда.

Замонавий музейлар жамият харакати ва ривожининг шиддатли курсаткичини намойиш кила олишлари лозим. «Музейлар, узгариб бораётган оламда» мавзуси маданий институтлар хар томонлама узгариб бораётган майдоннинг изохланиши ва мавжудлиги билан тукнаш келаётганликларини тан олинганидан далолатдир.

Уларнинг хар бири гоялар, кизикишлар ва аудиторияларнинг ажойиб тупламларига дуч келишлари мумкин.

Шундай килиб, 2012 йилда Халкаро музейлар куни шундай иклимий узгаришлар ва янги электрон медия сингари масалаларнинг акс эттириш ва изохлашга багишланди.

Узбекистон Давлат Амалий санъат музейининг дизайни янгича куриниш олган, фотоматериаллар ва мазмунан тулдирилган 2012 йилда яратилган www.muzeyart.uz сайти ажойиб ва миллий маданий меросимиз хамда анаъанавий хунармандчиликнинг мамлакатимиз ва хориждаги барча ихлосмандларига арзирли совга булди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар