Уз АСМда булиб утган «Чанковузнинг жарангли садоси» кичич анжуманида

Узбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги олдинга сурган гоянинг Давлат Амалий санъат музейи ва якиндагина ташкил этилган “TerraTermez” тарихий-археологик интернет-уюшмаси томонидан куллаб-кувватланиши билан кутилган барча натижалар кулга киритилди. Республикамизнинг энг сара музейларидан бири булган музей ховлисида, икки кун давомида куп сонли томошабинлар ва чет эллик сайёхлар иштирокида юкорида тилга олган мавзу остида халк мусика санъатининг шодиёнали тантанаси булиб утди. Сурхондарё ва Кашкадарё, Бухоро ва Тошкентдан ташриф буюрган профессионал ва нопрофессионал хофиз ва созандалар ижросида, йигилганлар олкишлари остида кичик хажмдаги чанковуз, сибизга сингари кадимий миллий мусикавий чолгулари садоси жаранглади. Бугунги кунда давлатимизнинг фаол куллаб-кувватлаши билан кадимий миллий урф-одатларимизга янгитдан хаёт бошланмокда, янги шарт-шароитда мусикали санъат анъаналари кайта тугилмокда.

Узбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби, Консерватория профессори, «Сугдиёна» миллий мусика чолгулари оркестрининг машхур рахбари Феруза Равшановна Абдурахимова бошчилигидаги хакам вакиллари учун ижроларнинг кай бири яхши, ким хаммадан яхширок ижро этганлигини белгилаш мушкул кечди. Шу билан биргаликда бу кадимий миллий мусика чолгулари хакида ёритилган сара адабий материал кахрамони, яъни ижодий танлов голиби кимлигини аниклаш лозим эди. Ва нихоят голиблар ва совриндорлар аникланди. Уларга Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг «Жисмоний тарбия ва спорт» гувохномалар Маркази, шунингдек, Амалий санъат музейи томонидан кимматбахо совгалар топширилди. Якуний концерт дастури хам муваффакият билан утди. Кичик анжуманда таъкидлаб утилганидек эзгу ишга кул урилди ва умид киламиз-ки, унинг келажаги порлок булади.

Ф.Р.АБДУРАХИМОВА, кичик анжуман раиси – Бу ажойиб булди. Буларнинг барчасида жушкин мухаббат намоён. Бу эса энг мухими. Авваламбор, мен анжуманни утказиш ташаббуси билан чиккан Маданият ва спорт ишлари вазирлигига кизгин миннатдорчилик билдираман. Фестивалда канча одам иштирок этганлиги мухим эмас. Бу ишга эътибор берилганлигининг узи мухим. Иккинчидан, маданиятимиз тарихи, тарихда колиб кетишини истамаймиз, чунки фольклор, халк анъаналари хар доим калбларни тозалайди. Ва, Сиз, эътибор берган булсангиз керак, бу икки кун давомида музейда кандайдир алохида мухит сезилди. Нима учун? Бизга узок Бойсун, Коракалпогистон, Бухоро юртларидан табиатнинг хайратомуз садолари етиб келди. Бу гоя келажакда янада кенг худудни камраб олишини истар эдим. Бунинг устига чанковузга ухшаган мусика чолгулари бошкача бир шаклларда узок Олмонияда хам кенг таркалган. Урта асрларда эса шундай чолгулардан фойдаланиб, кизлар уз ошикларига учрашувга чикишни ишора берганлар. Бундай чолгуларни, асосан, ёшлар ижро этишган. Шундай экан, яна бир маротаба фестифаль ташкилотчилари ва иштирокчиларга узимнинг улкан миннатдорчилигимни изхор этмокчиман.

Б.БОБОЕВ. Узбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: На минифестивале "Чанковуза звон, звонкий" в Музее прикладного искусства названы имена победителей// http :// mcs . uz /561-. html , 13.05.2012

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар