«Утмиш ва бу кун анъаналари»

Узбекистон Амалий санъат музейида 2012 йил май ойи бошида навбатдаги кургазма уз мехмонларини кутиб олди.

Кийим – инсонларнинг кундалик хаётидаги маданиятнинг ажралмас кисми хисобланади. Кадимда кийимга караб шахснинг жамиятдаги макоми ва урнини аниклаш мумкин булган.

Мазкур кургазмада мамлакатимизнинг турли худудларидан йигилган XIX аср урталари – XX аср бошларига тегишли кийимларнинг ажойиб мажмуалари намойиш этилади.

Экспозицияни кузатар эканмиз, биз замонавий кийимлар билан аввалги замонлар уртасидаги кескин фаркни ёркин кузатамиз.Ёркин турли-туман ранглар ва куп куринишдаги тасвир матоларни бир-биридан ажратиб туради. XIX – XX асрга мансуб намойиш этилган узбек миллий кийимларида, шунингдек, ёш уста ва замонавий дизайнерларнинг кулда кашталанган либосларида ранглар ва накшларнинг шиддати намоён булади.

Узбекистонда XIX аср иккинчи ярмида каштачилик санъатини уз кизларига сеп тайёрлаган барча аёллар билишган. Бунга карамай, Узбекистонннинг турли худудларида каштачиликнинг бир-биридан фарк килувчи техникавий ва чизма тасвирлари шаклланган. Нурота, Бухоро, Самарканд, Шахрисабз, Тошкент ва Фаргона водийси уша пайтларда бу нозик санъат турининг бирмунча йирик марказлари булган. Узбек сузаналари накшларида усимликлар дунёси мухрланган. Шаклига кура турли-туман булган деворий кашталар накшлари ва ранги узига хослигига кура бетакрор булган. Накшларнинг хар бир кичик унсурларига алохида ишлов берилган. Ёш каштачилар олиб бораётган изланишлар амалий кашфиётлар кадимий услуб ва буёкларни кайта тиклашга ииконият бермокда. Улар нафакат уларни такрорлашга янгича накш унсурлари ва композицияларни яратишга интилмокдалар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Узбек бадиий сомон санъати" кургазмаси

Узбекистон Амалий санъат музейи, Узбекистон Давлат Табиат музейи, Яккасарой тумани “Камолот”- ёшлар ижтимоий харакати билан биргаликда 1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш кунига багишлаб утказилмокда.

Батафсилрок

 

Узбекистон дуппилари кургазмаси

Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Батафсилрок

хамма янгиликлар