“Кандакорликда нақшлар мўъжизаси” номли кўргазма

Халқаро музейлар кунига бағишланган  “Кандакорликда нақшлар мўъжизаси ” номли кўргазма.

Ўзбекистон республикаси Амалий санъат музейида халқаро музейлар кунига бағишланган  “ Кандакорликда нақшлар мўъжизаси ” номли кўргазма ташкиллаштирилди. Кўргазма Ўзбекистон респубдикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ҳунарманд” уюшма усталари  билан ҳамкорликда ташкил этилди. Кўргазма экспозициясидан 100 га яқин кундалик турмушда ишлатиладиган мис кандакорлик рўзғор ва замонавий ХХ-аср заргарлик буюмлари ўрин олган. Кўргазмада Бухоро кандакори Рахматтулло Фатхуллаев, Тошкент кандакори Бобур Мадалиев ва замонавий заргарлар ўз асарлари билан  иштирок этишмоқда. Мисгарлик буюмлари қадимдан маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлган. Қадимдан давом этиб келаётган мисгарлик санъатида ўзига хос шакл ҳамда амалий тасвирий усуллар билан ифодаланган нақш услублари шаклланди, хусусан, чуқур ўйма нақш гуллари- кандакори, юзароқ ишланган нақш-чизма, шунингдек тешма нақш-шабака усуллари шулар жумласидандир. Усто Рахматулло Файзуллаев анъанавий Бухоро мисгарлиги, усто Салим Ҳамидов мактабинини тиклаб қайта жонлантирди. Унинг шогирдлари ХХ-аср охирларида мисгарлик санъатини Дунё миқёсига олиб чиқиб танитдилар. Бу борада уста Фатхуллаев Рахматулло  Нутфуллаевичнинг хизмати бнниҳоя каттадир. Усто Рахматулло 1959-йил 13-сентябрда Бухорода тавваллуд топиб, Гавкушон мадрасасида тахсил олиб, 1974-йилдан буён мисгар бўлиб фаолият юргизиб келмоқда. Устанинг ўзига хос услуби- портрет гравюраси бўлиб, қадимий меъморий обидаларнинг кандакорлигини юксак мақомга олиб чиққан. Доимий ҳалқаро кўргазмалар қатнашчиси бўлган уста 1984-йилда Германия, 1999-йилда Франция  ва бошқа кўргазмаларида фаол қатнашаиб келмоқда. 1999-йилда уста Бухоро шахрида “Уста ва шогирд ” кандакори мактабини беғараз очди ва хозирда ўнлаб шогирдларга таҳсил бериб келмоқда. Унинг ишлари шахсий коллекциялардан ва Мексика, Япония музейларидан ўрин олган.

Мадалиев Бобур Абдурашид    ўғли 2016 йил 26-апрелдан буён  Ўзбекистон Республикаси  “Хунарманд” уюшмаси аъзоси  мис-кандакор бўлиб фаолият юритиб келмокда. Кандакорлар сулоласининг давомчиси сифатида  Марғилон кандакорлик санъатини кайта тиклаш ва ривожлантириш устида изланишлар олиб бориб ўзига хос йўналишда ижод килмокда. У ишлаган бадиий кандакорлик буюмлари ўсимликсимон ва геометрик накшлар кўп ишлатилиши кадама услубида кимматбаҳо тошлар :феруза, нефрит билан безатилиши ва нафис диди билан ажралиб туради. Ёш уста Республика микёсида ўтказилиб келинаётган турли кўргазма-танловларида ижодий ишлари билан фаол катнашмокда. Жумладан  “Атлас байрами”  2016- й. ,               “Навруз”,  “Мустакиллик”  байрамлари муносабати билан ўтказиладиган кўргазмаларда катнашган. Уста анъанавий мисгарлик буюмлари булмиш баркаш , чой идиш, нондон, дастшўй ,  офтоба каби катта-кичик    ишлари билан катнашмокда.

Ҳалқ санъатининг ниҳоятда ривож топган, бизнинг давримизгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган ва хозирги замон усталари ижодида янада ривож топган турларидан бири барча жойларда тарқалган ва қадим замонлардан буён бой анъаналарга эга бўлган заргарлик санъатидир. Уста асосан кумушдан буюм ясашган ва асл метални ёқут, зумрад, сапфир каби кимматбахо тошлар билан безашган. Кўргазма экспозициясидан замонавий заргарлар тақинчоқлари ва заргар Наиль Рахмонов ва унинг шогирдлари ишлари ўрин олган.

Кўргазма доирасида саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар ва Республика рассомлик коллежи дизайнерларининг дефилье либослар саҳна кўриниши ташкиллаштирилган.

.

Орқага