18- май Халқаро музейлар куни

🏛Бугун ҳам музейимизда кун ижодий жараёнларга бой ўтмоқда.

18- май Халқаро музейлар кунига бағишланган “Ўзбекистон” телеканали ижодий гурухи томонидан музей фаолияти ҳақида сўзловчи кўрсатув суратга олинди.

                            

Музейлар бу аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий маскан ҳисобланади. 18 май “Халқаро музейлар куни” 1977 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилади. Ушбу байрам музейлар фаолиятига бағишланган бўлиб, мазкур байрамни нишонлаш бўйича қарор халқаро ICOM музейлар ташкилоти (International Council of Museums,) томонидан 1977 йилдаги йиғилишида қабул қилинган. Ўзбекистонда ҳам ушбу сана 1997 йилдан бери ўзига хос тарзда кенг нишонланиб келмоқда.

📸Юқорида суратга олиш жараёнидан қизиқарли  фотолавхаларни кўришингиз мумкин.

Орқага