Маданий меросни асраб-авайлаш ва унинг контрабандасини олдини олиш

Жорий йилнинг 27 апрель санасида » Маданий меросни асраб-авайлаш ва унинг контрабандасини олдини олиш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг давомида Оксфорд университетидан профессор Жеймс Аллан «Вобкентдаги Чашма-е Айюбдан ўғирланган кошинлар қандай аниқланди. Академик нуқтаи-назар” мавзусида нутқ сўзлади ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ходимлари иштирок этган ушбу семинар-тренингда директор И.И.Юсупов ва бошқа музей директорлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Маданий мерос департаменти бошлиғи К.Акилова тренингнинг сўнггида якуний хулосаларни бериб ўтдилар.

Орқага