Музей халқ тарихининг кўзгуси

🏛Кеча Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамкорлигида 9- май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган «Музей халқ тарихининг кўзгуси» номли кўргазма бўлиб ўтди.

Кўргазма экспозициясида урушдан аввалги, уруш даври ва урушдан кейинги 1936-1948-йилларда ижод қилган ҳунармандлар иш жараёни акс этган 22 дона фотосуратлар ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилди.

Кўргазмадан ўрин олган фото асарларда Умурзоқ Ахмедов, Салим Ҳакимов, Туроб Миралиев, Ибодулло Нарзуллаев, Садриддин Поччаев, Я.Раупов, Абдулла Бобожонов каби уста-ҳунармандларнинг ижодий фаолиятлари акс эттирилган бўлиб, айнан ушбу усталарнинг асарлари музей коллекциясидан ўрин олган.

Орқага