Анъанавий ХХ-аср гилам тўқимачилиги.

Ўзбекистон Амалий санъат музейида  XIX-XX  асрларда  Бухоро, Хива, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёда тайёрланган гиламлар ва палослар бўлими мавжуд. Ўзбекистонда гиламдўзлик  азал-азалдан машҳурдир,   гиламлар ва улардаги нақшларнинг турлари дунёнинг ҳеч қаерида бунчалар бой эмас. Гилам тўқишни аёллар жундан ип йигиришни ўрганган пайтдан бошлабоқ бошлашган. Гилам учун калава тайёрлаш учун  текисликларда боқилган қўйнинг энг яхши  баҳорги жуни саралаб олинган.  Нурота, Жиззах ва Андижонда  айиқ терисига ўхшаш  узун жунли гиламлар –  “жулхир”-айиқ пўстини маъносини англатувчи гиламлар тўқилган.  Жулхирслар  зич тўқилмайди, аммо уларнинг сирти юмшоқ ва бароқ бўлади, архаик нақш эса уларнинг келиб чиқиши қадимийлигини эслатиб туради. Гиламнинг марказини  кўпинча йўл-йўл нақшлар эгаллайди, ҳошиясидаги  ромбсимон занжира  ва учбурчаклар расмнинг ҳандасавий салобатини таъминлайди.

Фабрикада ишлаб чиқарилган калава ёки аёлларнинг ўзи томонидан уйда йигирилган ва бўялган туксиз жун гилам-палослар ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Кўп ҳолларда палосларни пахта ипидан тўқишади.  Палос тўқиш техникаси ўта рангбарангдир. Уларнинг силлиқ усти асос ва арқоқ ипларини чоғиштириб тўқиш орқали ҳосил қилинади. Мамлакатнинг турли минтақаларидаги палослар ўзининг фактураси, нақшлари ва колорити билан бир-биридан фарқ қилади.

Музей  коллекцисидан  урин олган  Зоминнинг «бешкашта» тўй палослари айниқса чиройлидир. Палосларнинг кўп рангли, бироз бўртиқ нақши асос ва арқоқ ипларини чоғиштириш асосида ҳосил қилинад��, у фон устида бироз кўтарилиб туради, кўрган одам уни кашта деб ўйлайди.

Аммо ўзбек патли гиламлари ҳақиқий шуҳрат қозонгандир. Ўз асосий йўналишларида барқарор бўлган Ўзбекистон гиламдўзлиги  маҳаллий ўзига хосликка ва  услубларнинг тафовутига эгадир. Масалан, Бухоро гиламлари қизил рангдагиг барча тусларнинг қўлланилиши билан фарқланади.  Самарқандда гиламлар мухтасар ёрқин қизил-қора-кўк гамма расмли қилиб тўқилади.  Уларнинг марказий қисми  бир типдаги медаленли қийшиқ ромбларга бўлинади, ҳошияси эса ромблар занжири билан нақшланади.  Пати қирқилган зич гиламлар ҳам қизиқиш уйғотади, уларнинг композицион марказида кўпинча «қалқон нақши» деб аталувчи медаленлар жойлаштирилади.

Андижон вилоятида “Хидирша” гиламлари қизил-кўк ранглар гаммасида тўқилади. Йўл-йўл кўринишдаги  марказий майдон ва нақшли ҳошия уларнинг композициясини ташкил қилади.  Хива гиламлари ўсимликсимон нақшлар билан безатилади, хивалик гиламдўз аёллар  гилам нақшларида шохларни ва нажоткор туморларни ифодалашни хуш кўришади.

Назад