“Анъаналар этади давом” туркум кўргазмаси

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллига бағишланган “Анъаналар этади давом” туркум кўргазмалар экспозициясининг пресс-релизи. 

2017-йил 21-август соат 17:00да Ўзбекистон Амалий санъат музейида

“Анъаналар этади давом” туркум кўргазмалари очилди.

Амалий санъат музейида ташкиллаштирилган “Анъаналар этади давом” туркумий кўргазмалар экспозициясида давом этиб келаётган ХХ асрга оид  ўзбек амалий санъат турлари: мато тўқимачилиги, гиламдўзлик, миллий анъанавий либослар, ёғоч ўймакорлиги, чолғу асбоблари, каштачилик, зардўзлик, кулолчилик ва чинни буюмлар намойиш этилган. Ушбу кўргазма санъат турларини  шу кунгача мавжуд мактаб йўналишлари ва услубларини кўриш имкониятини беради.

Миллий чолғулар экспозициясида анъанавий ХХ –асрга оид мусиқий асбоблар намойиш этилган. Ўзбек халқидек ўз миллий чолғуларига бой халқ дунёда йўқ.Бу ҳол, созгарлик соҳасининг мукаммаллиги ва қадимийлигидан далолат беради. Зотан, эрамизнинг I-асрига оид Айритом археологик топилмасида акс этган созанда аёллар қўлидаги чолғулар ҳаёлий эмас, балки ўша даврларда истеъмолда бўлган чолғуларнинг ҳаққоний тасвиридир. Шунингдек кўҳна чолғулар тасвирини Пажикент, Холчаён ва Афрасиёбдан топилган деворий суратларда ҳам кўрамиз.

Ушбу кўргазмага Уста Усмон яратган ва шажара давомчилари яратиб келаётган – азалий чолғулар намойишга қўйилди. Зотан, Мустақиллик шарофати билан миллий қадриятларимиз қадр топаётган бир даврда Уста Усмон ҳаёти ва фаолияти – ҳам маданий, ҳам маънавий аҳамиятга эгадир. Кўргазмада Уста Усмон Зуфаров, Тўхтамурод Зуфаров, Муҳаммад Сидиқ Зуфаров, Анвар Зуфаров, Бахтиёр Алимов, Абдуқодир Алимов, Хабибулло Имомов, Фахриддин Муҳидинов, Хирожидин Муҳидинов созгарлар – ХХ аср биринчи ярмида ясалган —карнай, сурнай, най қўшнай; зарб билан чалинадиган созлар — ноғора, чилдирма; торли созлар — ғижжак, чанг, рубобб, уд, дутор, танбур, сато  каби 30 дан ортиқ созлари билан  иштирок этадилар.

Матолар экспозициясида ХХ асрнинг 50-70-йиллар матолари бўлмиш: “хон-атлас”, “номошшом-гул” ипак матолари, нимшойи, беқасам, адрас каби ярим ипак матолар ҳам намойиш этилган. Бу матолардан аёллар ва эркаклар учун миллий либослар  тайёрланган. Матолардан тикилган миллий либослар ҳам экспозициядан ўрин олган.

Чинни буюмлари экспозициясида миллий чинни маҳсулотларимиз кўрсатилган. Ўзбекистонда илк чинни заводи 1953 йили Самарқанда, 1970 йили Тошкентда, 1978 йили Қувасойда ишга тушди. Аммо хом-ашё саналган каолин моддаси Россия ва Украинадан олиб келинган.  Чинни  ўз кўринишини сопол, мис буюмлардан ўзлаштирган. Экспозициядан лаган, гулдон, чой чинни тўпламлари ўрин олган. Ушбу чинни маҳсулотлари ХХ-асрнинг 50-90-йиллар мобайнида ишланган бўлиб, анъанага айланишга улгурган “пахта”, “атлас” ва “баҳор” зарҳалланган чинни буюммлари ўрин олган.

Ёғоч ўёмакорлик эскпозициясида- Тошкент, Қўқон ўймакорлик мактаби давомчиларининг ишлари ўрин олган. Ёғоч ўймакорлиги санъти 9-асрга оид археологик материалларидан маълум. Ёғоч ўймакорлик намуналардан: хон-тахта, қаламдон, устун ва эшиклар ўрин олган.

Кўргазма доирасида соззандаларнинг миллий мусиқий  ижроси, ҳамда соз ясаш махорат дарси ҳам ўрин олган. “Баркамол авлод” ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ижодий гуруҳлари саҳна чиқишлари билан қатнашадилар.

Кўргазма 2017-йилнинг 4-сентябрь кунига қадар давом этади.

Мурожат учун тел: 256- 40- 42

Назад