Шарқ анъанаавий либоси – Паранжи.

Ўзбекистон амалий санъат музейи ўзининг қўл меҳнати билан ишланган асарларининг музей залларида намойиш этилганлиги  билан дунёга машҳур бўлиб, ушбу музейда XIX – XX  асрларда яратилган бадиий ҳунармандчилик буюмлари намойиш этилган. Шулар орасида тарихий кийим ҳисобланган XX асрда Тошкентда яратилган “Паранжи” эътиборни тортади. Қадимда анъанавий кийим хисобланган бу Паранжи аёллар қомати ва юзига бегона эркаклар кўзи тушмаслиги учун XIX – аср охири ХХ аср бошларигача фойдаланилган. Паранжи аёлларнинг боши узра кийилиб, тўпиққача ёпилиб турган у билан бирга юз ёпинчиқ бўлиб “чочван”, яъни “чашмбанд”-  кўз бойлағич  деган маънони англатади.Чашмбанд одатда от ёлидан тўқилади. Маълумотларга кўра бундай юз ёпинчиқни асосан лўли аёллар отни ёлидан фойдаланган холда тўқишган. Лекин шундай бўлсада лўли аёллар юзларини ёпиб юришмаган.   Ушбу кийим асосан кўчада кийилиб, аёл бошқа бир уйга меҳмон сифатида кирганида юзини очиб чочванни қайириб бошига ташлаб қўйган, хушмуомалалик ҳамда ҳурмат белгиси сифатида уй бекаси паранжини аёл бошидан олиб қўйган, меҳмонни кузатар чоғида шу тарзда паранжини бошига ёпиб қўйган. XIX – аср охирларига келиб бой хонадон аёллари ўзларининг паранжиларини қимматбахо матолардан тикдириб, безакларида эса кумуш ҳамда нақшинкор кашталар ишлатилган.Ўзбекистон Амалий санъат музейиинг либослар тўпламидан ўрин олган паранжилар  ҳам кашта билан безалган бўлиб,  19-20 асрларга оиддир.Паранжи ёқа қисмидаги четларида қўл чокида ишланган нақшинкор безакли ҳошянинг ҳам кўриш мумкин.

Музей экспозициясидан ўрин олган 20-асрга оид паранжи ранги сиёҳ  рангда бўлиб, бу рангдаги паранжини ўрта ёшли аёллар кийган. Ёрқин  рангдаги паранжини ёш жувонлар кийган, ёши кекса аёллар битта паранжидан уч, тўрт ҳатто ўн йиллаб ҳам фойдаланган. Паранжи ҳудудларга кўра ўзига хос безалиб, Тошкент ва Фарғона ҳудудларида паранжи нақшли чўнтак билан безатилган. Чочван ҳам ҳудудларга кўра турлича фойдаланилган. Тошкентда чочван бел қисмгача туширилган, Фарғонада ундан пича узунроқ, Самарқандда эса тиззадан баланд қисмига туширилган.  Бу каби кўплаб паранжилар ҳозирги кунда муомаладан чиқиб кетган бўлсада, баъзан тўй маросимларида қўлланиб келинмоқда.

Back