1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

 ⚡️Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади. Шу ўринда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихига назар ташлаймиз.

✨«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, кўплаб мамлакатларда 1 июнь куни нишонланади.

💫1 июнь – дунёнинг 50 га яқин мамлакатларида нишонланса ҳам, бошқа кўплаб давлатларда ҳар йили 20 ноябрь куни «Халқаро болалар куни» сифатида бирдек нишонланади.

🎪Бу кунда ота-оналар болаларига совғалар беришади, шунингдек улар билан вақт ўтказишади. Болаларни ҳайвонот боғлари, ўйин-кулги манзилгоҳларга олиб боришади.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунарманчилик
тарихи давлат музейи
Матбуот хизмати

Орқага