“Сен серқуёш юрт фарзандисан – болажон” номли тадбир

🏛Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, К.Зарипов номидаги Республика эстрада-цирк коллежи ҳамда Яккасарой тумани Баркамол авлод болалар мактаби билан ҳамкорликда 1июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Сен серқуёш юрт фарзандисан – болажон” номли тадбири кўтаринки рухда бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда эстрада-цирк коллежи ва Баркамол авлод болалар мактабидан ташриф буюрган ёш талантли ўқувчиларнинг қизиқарли саҳна кўринишлари ва чиқишлари барча тадбирга ташриф буюрганларни мамнун этди.

☝️Бундан ташқари хавонинг иссиқлигига қарамасдан ҳамкорларимиздан бири “IMKON PLUS” томонидан тақдим этилган муздаккина музқаймоқлар айни муддао бўлди.

♦️Мазкур тадбир Ғиждувон анъанавий кулолчилигининг еттинчи авлод вакили уста ҳунарманд Дилноза Нарзуллаева иштирокида хуштак ўйинчоқ ясаш бўйича маҳорат дарслари олиб борилди.

♦️Тадбир якунида музейга ташриф буюрган болажонларга байрамона кайфият тухфа этиш мақсадида ҳамкорларимиз: Юнус Ражабий МФЙ, “Mavis” қандолатчилик корхонаси ва “Hilol nashr” нашриёти томонидан тортиқ этилган эсдалик совғалар болалар кайфийатини янада кутариб юборди.

 

 

 

Орқага